Спорт | 09:30 / 23.05.2018
21239
1 дақиқада ўқилади

Испания термаси собиқ устози ЕЧЛ финалида ким ғалаба қозонишини айтди

Фото: AP

Испания терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» футбол клуби собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске Киевда бўлиб ўтадиган «қаймоқранглилар» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ЕЧЛ финалига ўз тахминини билдирди.

«Реал» - Европадаги энг яхши жамоа. Мен «Ливерпуль»да «Реал» асосий таркибида майдонга тушиши мумкин бўлган биронта футболчини кўрмаяпман. Гарет Бэйл, Карим Бензема, Криштиану Роналду, Марко Асенсио ва Лукас Васкес Муҳаммад Салоҳдан кучлироқ ёки, худди у каби даражага эга. «Реал» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонади», - дея 67 ёшли испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ливерпуль» хавбеки Эмре Жан ЕЧЛ финалига қадар тикланиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Мавзуга оид