Фан-техника | 15:18 / 23.05.2018
9237
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Skype’ни юклаб олиш кескин ортди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда Skype’ни юклаб олиш кескин ортди. Бундан App Annie маълумотлари дарак бермоқда, деб ёзади Spot.

22 майдан 23 майгача Skype App Store Uzbekistan’да 111 ўринга кўтарилди ва ҳозирча бепул иловалар рейтингида 23-поғонани эгаллаб турибди.

Viber 8 поғонага кўтарилди, лекин кейин 11 ўринга тушиб кетди. WhatsApp кўрсаткичи ўзгармаган – илова бир неча ойдан бери энг кўп юклаб олинувчи дастурлар топ-10лигида.

App Store Uzbekistan’да биринчи ўринни ҳамон «Яндекс.Такси» эгаллаб турибди, иккинчи - Telegram, учинчи - Instagram.

Иловаларга қизиқиш «Ўзбектелеком» бош директори Фарҳод Рўзиевнинг Ўзбекистонда Skype, WhatsApp, Viber овозли иловалар иши тиклангани ҳақидаги баёноти билан боғлиқ. Бунга қадар, масалан, 21 майда, Skype ҳаттоки топ-100да бўлмаган.

Мавзуга оид