Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги электрон коммерция кўрсаткичлари мамлакат салоҳиятига номувофиқ - Азим Аҳмадхўжаев
Ўзбекистондаги электрон коммерция ривожи кўрсаткичлари мамлакат салоҳиятига жавоб бермайди, деб ҳисоблайди Ахборот технологиялари ва коммуникациялар ривожи вазири Азим Аҳмадхўжаев.
"Электрон коммерция кўрсаткичлари жуда паст ва мамлакат салоҳиятига мувофиқ эмас", - деди вазир MiTC ROAD MAP 2018 тадбирида.
Унинг ишонч билдиришича, вазирлик тузилмасида ишга туширилган рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ва электрон коммерцияни ривожлантириш бўлими бу вазиятни тўғирлай олади.
Азим Аҳмадхўжаевнинг сўзларига кўра, рақамли иқтисодиёт ривожининг устувор жиҳатларидан бири электрон коммерциядир. Бироқ мамлакатдаги интернет даражаси - "рақамли трансформация йўлидаги тўсиқ". "Анъанавий бизнес секин-аста рақамли кўламга ўтмоқда, рақамли товарлар бозори фаол ривожланмоқда", - дейди вазир.У шунингдек электрон коммерция иштирокчилари миллий реестри ва 2018-2021 йиллар учун электрон коммерцияни ривожлантириш дастурининг ишлаб чиқилиши, бу эса соҳа йўлида янги имкониятларни очишини айтди.
Мавзуга оид
21:19 / 26.03.2025
Аҳмадхўжаев: “Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”
18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
21:33 / 24.03.2025
“Кам қувватли АЭСни қуриш харажати 2 млрд доллардан ошмайди” — Аҳмадхўжаев
19:51 / 24.03.2025