Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чемпионлар лигаси финали яна Истанбулда ўтади
УЕФА ижро қўмитасининг Киев шаҳрида ўтказилган йиғилишида 2019/20 мавсумида Европа клублар турнирининг финалларини қабул қиладиган шаҳарлар эълон қилинди.
Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсуми финали Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Камол Отатурк номли стадионда ўтказилади. Бу ЕЧЛ финали 15 йилдан кейин яна Туркияга қайтишидир - 2004/05 йилги мавсумда «Милан» ва «Ливерпуль» ўртасида ЕЧЛ тарихидаги энг драматик финал учрашуви бўлиб ўтганди.
ЕЧЛнинг бу йилги финали Киевда, кейинги мавсум финали эса Мадридда ўтказилади.
Фото: УЕФА
Европа Лигаси финали эса Польшанинг Гданьск шаҳрида бўлиб ўтади.
2018 йилги Европа Лигаси финалида 16 май куни Лионда бўлиб ўтди ва унда «Атлетико» «Марсель» йирик ҳисобда енгди (3:0), 2019 йилги финалга Боку мезбонлик қилади.
Фото: Football.ua
2020 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсни Порту шаҳридаги «Драгау» стадиони қабул қилади.
2020 йилги Суперкубок мезбонлиги учун Португалиядан ташқари, Беларусь, Финляндия, Франция, Албания, Исроил, Қозоғистон ва Шимолий Ирландия даъвогарлик қилганди.
Фото: «Порту»
Мавзуга оид
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар
03:32 / 31.01.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»ни ўтиш босқичига олиб чиқди, «МЮ» ва «Тоттенҳэм» тўғридан тўғри 1/8 финалда
01:56 / 23.05.2024