Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир коллеж ўқувчиси қотиллик содир этди
2018 йил 23 май куни тунги соат 02:30ларда Бекобод шаҳар Енгил саноат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси А.А. ўзи билан муқаддам бир синфда ўқиган синфдоши Бекобод туманида истиқомат қилиб, Бекобод шаҳар Техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган Ш.Э.нинг уйига бориб, уни ҳақорат қилган, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти прокуратураси ахборот хизмати.
Юзага келган ўзаро тортишув оқибатида Ш.Э. ошхона пичоғи билан А.А.нинг кўкрак қисмига беш маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда А.А. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ш.Э.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, белгиланган тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда коллеж ўқувчисини пичоқлаб кетишганди.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025