Хитойда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилди
Хитойнинг Урумчи шаҳрида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Украина ва Беларусь каби қатор давлатларнинг туризм соҳаси вакиллари иштирокида "Ипак йўлида туризм - 2018" семинари бўлиб ўтди.
Семинар доирасида Хитой ва Ипак йўлидаги мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, туризм соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, "Бир камар - бир йўл" дастури доирасида халқаро туризм бозорини ривожлантириш истиқболлари каби қатор масалалар муҳокама қилинди.
Урумчи шаҳридаги йирик туризм компаниялари вакиллари учун иштирокчи давлатлар делегацияларининг тарғиботи ташкил этилди. Шу қаторда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, сўнгги вақтларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан виза тизимини такомиллаштириш, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёзлар ва туризм инфратузилмасини яхшилашга доир маълумотлар тақдим этилди.
Семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Шанхайнинг туризм бўйича энг йирик компанияларидан бири ҳисобланган CITS GROUP SHANGHAI CO., LTD бош директори жаноб Лу Жун билан учрашишди. Тадбир давомида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди, ўзароқ ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди, шу билан бирга хитой тилидаги тарғибот материаллари тақдим этилди. Учрашув якунига кўра, хитойликлар Ўзбекистондаги туроператорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олишди.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024