Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХ ходимлари хизматини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Бу 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"да назарда тутилган.
Хусусан, 2018 йил октябрь ойига қадар ходимларнинг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонларини назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Унга кўра:
ДЙҲХХ ходимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика тадбирларини амалга ошириш, йўл ҳаракати иштирокчиларига мурожаат қилиш маданиятига риоя қилиш, бириктирилган секторларда йўл-транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик бўйича эришган натижалари асосида рағбатлантирилади;
ДЙҲХХ ходимларига нисбатан йўл-транспорт ҳодисаларини бартараф этиш бўйича керакли чора-тадбирларни кўрмаслик натижасида ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганда, шунингдек, ўзларига бириктирилган секторлар йўлларида транспорт воситалари асоссиз равишда кўп бўлганда ёки йўл ҳаракати иштирокчиларига мурожаат қилиш маданиятига риоя қилинмаган ҳолатлар қайд этилганда чоралар кўрилади.
Бу борада ИИВ. Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар масъул этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пиёдаларни жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий механизми такомиллаштирилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди
15:25 / 19.11.2024