Жаҳон | 19:21 / 24.05.2018
20791
2 дақиқада ўқилади

Порошенко Европага олиб чиқувчи туннелни очди

Украина президенти Петр Порошенко Бескидский темир йўл туннелини очди ва машинист кабинасида сайр қилди. "Украина ҳақиқати" шу ҳақида хабар берди.

"Бу лойиҳа ортидан Украина Европа Иттифоқига, Евроиттифоқ эса - Украинага янада яқинлашади", - деб ёзди Порошенко ўзининг Facebook'даги саҳифасида.

Фото: Twitter / П.ПОРОШЕНКО
Фото: Twitter / П.ПОРОШЕНКО

Украина президенти мазкур лойиҳани Италия, Словения, Венгрия, Словакия, Украина ҳудуди ва ундан кейин шарқ томон олиб борувчи халқаро транспорт коридорининг бир қисми деб атади. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг Ғарбий ҳамда Марказий Европа йўналишидаги транзит юкларининг 40 фоизгачаси шу ердан ўтади. 

Фото: Twitter / П.ПОРОШЕНКО

Очилиш давомида Порошенко машинист кабинасида сайр қилган ва шундан сўнг нутқ сўзлаган.

Манбада таъкидланишича, туннель қурилишига доир ишлар 1998 йилда бошланган, бироқ қурилиш 2013 йилга келиб бошланган. Украина ҳукумати кўприк қурилиши учун Европа инвестиция банкидан 55 миллион евро жалб қилган.

Мавзуга оид