Теҳрон Европага ўз шартларини қўйди
Эроннинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳоманаий Теҳрон ядровий келишувни тарк этмаслиги учун Европа етакчиларига 7 та шарт қўйди.
“Икки йил давомида европаликлар сукут сақлаб турганда АҚШ келишувни бир неча бор бузди. Европанинг бу учта давлати (Буюк Британия, Франция, Германия) ўзларини ноҳалол ва ишончсиз тутмасликларини исботлашлари керак”, деб айтилган Ҳаменеийнинг твиттердаги саҳифасида.
Унинг айтишича, Европа АҚШнинг ҳаракатларини қораловчи резолюция чиқариши, АҚШ Эроннинг ракета дастури масаласини кўтармаслигини ва унинг минтақавий сиёсатига аралашмаслигини кафолатлаши керак. Ҳаменеий, шунингдек, Эрон нефти сотилиши таъминланишини, Европа банклари Эрон билан бизнес-транзакциялар олиб боришни кафолатлашини талаб қилган.
“Агар АҚШ нефть сотишга халақит беришга муваффақ бўлса, биз ўзимиз истаган ҳажмдаги нефтни сота олишимиз керак. Европаликлар кафолатлар шаклида буни компенсация қилиб, Эрон нефтини сотиб олиши лозим”, деб айтган Ҳаменеий.
Бундан ташқари, Эрон олий етакчиси Европа АҚШнинг Эронга қарши санкциялар киритишига қаршилик кўрсатиши лозимлигини қўшимча қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни Вашингтон Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини ва шу муносабат билан Эронга қарши барча санкциялар тикланишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:44 / 23.11.2024
Европа янги энергетика инқирозига дуч келмоқда — Bloomberg
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
19:45 / 22.11.2024