Ўзбекистон | 11:02 / 25.05.2018
5698
1 дақиқада ўқилади

Бангкок шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консули тайинланди

Фото: Kun.uz

Азиз Алиев Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

У бунга қадар ТИВнинг БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Қайд этилишича, А.Алиев бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг БМТ Осиё ва Тинч океани минтақаси иқтисодий ва ижтимоий комиссиясидаги (ЭСКАТО) вакилидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВда янги лавозим тайинлови рўй берганди.

Мавзуга оид