Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй билан боғлиқ фирибгарликни содир этиб, 23 минг долларга «ухлатган» шахс ушланди
Жорий йилнинг 24 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ИИБга келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил июль ойида Юнусобод туманида яшовчи муқаддам судланган У.М. шу туманда яшовчи М.М.га тегишли Мирзо Улуғбек туманидаги уйни 30 минг АҚШ долларига сотиб олишини ва пулни 35 кун ичида беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у М.М.нинг ишончига кириб, олдиндан уйни ўзининг номига расмийлаштириб олган ва А.Қ. исмли аёлга 23 минг АҚШ долларига сотиб, ундан олган пулни М.М.га бермасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида У.М. ушланган.
Мавзуга оид
08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди
16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди
11:37 / 22.04.2025
Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади
15:58 / 18.04.2025