Жаҳон | 12:32 / 26.05.2018
18743
1 дақиқада ўқилади
Бишкекда тайёрланган 1464 килограмм бешбармоқ Гиннес рекордлар китобига киритилди
Қирғизистонда 2018 йилнинг мартида тайёрланган 1464 килограмм бешбармоқ ва 117 метр чучук Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари хабар берган.
«Қирғиз тилектештиги» жамоат фонди аъзоси Дана Абдибекованинг сўзларига кўра, 25 май куни кечқурун Гиннес рекордлар китоби котибиятидан жавоб олинган, сертификатлар ва ҳужжатлар почта орқали юборилиши айтилган.
«Биз рекорд ўрнатдик», - дея хулоса қилган у.
Миллий таом ва чучукни тайёрлаш учун 9 бош от сўйилди. Апрель ойи охирида ташкилотчилар котибиятга видео ва фотосуратларга эга ҳужжатларни юбориб, рекордни рўйхатдан ўтказишни сўрашганди.
Мавзуга оид
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
12:00 / 09.10.2024