Жаҳон | 17:48 / 26.05.2018
34222
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қисқа авиарейс неча дақиқа давом этади?

Фото: Aruba Airlines

Энг қисқа халқаро авиарейс Жанубий Америкада ишга туширилди. Бу ҳақда News18 хабар бермоқда.

Парвоз Aruba Airlines томонидан амалга оширилади. У Аруба оролини - Нидерландия таркибига киради - ва Венесуэланинг Пунто Фиджо шаҳрини боғлайди, ушбу жойлар орасидаги масофа 80 километрга тенгдир. Парвоз саккиз дақиқа давом этади.

Парвозлар душанба ва жума кунлари амалга оширилади. Уларнинг нархи 200 доллардан бошланади.

Дунёдаги энг қисқа ички авиарейс эса икки дақиқа давом этади. У Шотландиянинг Оркней оролларидаги Уэстрей ва Папа-Уэстрей аэропортларини боғлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид