Жамият | 12:53 / 26.05.2018
19876
1 дақиқада ўқилади

Паст Дарғомда ғойиб бўлган “Кобальт” Қамашида топилди

Шу йилнинг 21 май куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, номаълум шахс Беруний кўчасида яшовчи Н.Х. бошқарувидаги  “Кобальт” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Чортут маҳалласи ҳудудига етиб келганларида Н.Х.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб автомашинадан тушириб юбориб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб қочган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи Ю.А. содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Шаҳрисабз” йўлида ҳайдаб кетаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мавзуга оид