Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:27 / 26.05.2018
9079
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда миграция ва фуқаролик бўлимлари 8:00 дан ишлайди
Фото: Kun.uz
Бугундан бошлаб Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ишни эрталабки соат 08:00дан бошлайди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар қилган.
Шу билан бирга, Тошкент ИИББнинг эслатишича, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб эгаларининг биометрик маълумотларига эга бўлмаган паспортлар ҳақиқий эмас, деб топилади.
Бу маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш