Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Ўзбекистонга олиб борадиган йўлни тиклаш бошланди
Тожикистоннинг Сўғд вилоятида ишчилар Хўжандда Ўзбекистонга олиб борадиган автотрассани боғловчи асосий йўллардан бирини реконструкция қилиш ва асфальт ётқизишни бошлашди. Бу ҳақда Спутник Тожикистон Сўғд вилояти раҳбари матбуот хизматига асосан хабар қилган.
Сўғд раҳбари Ражаббой Аҳмадзоданинг таъкидлашича, бу йўл минтақа иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга.
Йўлни реконструкция қилиш Наврўзгоҳ кесишмасидан Ором кесишмасига қадар бўлган қисмни қамраб олади.
Шунингдек, Аҳмадзоданинг хабар беришича, бугун вилоят ҳудудида Конибодом-Исфара, Исфара - Қирғизистон билан чегара, Жаббор Расулов-Қирғизистон билан чегара автотрассаларининг умумий қиймати 20 миллион доллардан зиёд бўлган реконструкция ишлари давом эттирилмоқда. Бу коммуникацион тупикдан бутунлай чиқиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида фуқаролар ўртасида визасиз сафар қилишга оид келишув шу йилнинг 9 мартида Душанбе шаҳрида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган. Шартнома икки мамлакат фуқароларининг 30 кунгача визасиз қолишини назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартномани ратификация қилганди.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024