Спорт | 05:10 / 27.05.2018
23530
2 дақиқада ўқилади

Клопп Кариус хатолари ҳақида: У ҳаммасини тушуниб турибди, мен унга ачинаман

Фото: Twitter/ChampionsLeague

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал Мадрид"га қарши кечган Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубият (3:1) ҳақида фикр билдирди. 

"Бизнинг ўйин режамиз шунчаки учрашувда ғолиб бўлиш эди, бошқа вариантлар йўқ. Биз яхши бошладик, режага кўра ўйнаётган эдик. 

Рамос ва Салоҳ ўртасидаги тўқнашув даҳшатли кўринди. Биз позитив турткини йўқотдик, бу жамоа учун шок ҳолат бўлди. Биз ортга чекиндик ва Лука Модрич ҳамда Тони Кроосгача етиб бора олмадик. Биз кўп меҳнат қилиш ва югуришга мажбур бўлдик, биз буни қила бошладик, танаффус вақти келди. Голларми? Биз битта гол урдик, улар учта. 

Салоҳнинг жароҳати ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жуда жиддий, унинг елкаси шикастланган. У ўйинни давом эттириш мумкин эди, уни ҳали кўрганим йўқ. Бу рентген учун шифохонага кетди. 

Дарвозабоннинг хатоларига келсак, Лорис ҳаммасини тушуниб турибди, барча ҳаммасини тушуниб турибди. Булар айнан шу ўйинда, шундай мавсумда бўлгани афсусланарли ҳол – мен унга ачинаман", – деди Клопп. 

Мавзуга оид