Жаҳон | 11:30 / 27.05.2018
10819
1 дақиқада ўқилади

Ҳусийчилар араб коалициясига зарба берди

Фото: RT

Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодийнинг ҳарбийлари ҳусийчилар томонидан учирилган ракета зарбасига йўлиқди. Бу ҳақда «Ал-Масира» телеканали хабар бермоқда.

Ҳусийчиларнинг ракета гуруҳи Яманнинг ғарбий қисмидаги Тоиз провинцияси ҳудудига баллистик ракета учирган. Қайд этилишича, ҳарбийлар жойлашган нуқтага М-2 типидаги ракета келиб тушган.

Ҳужум оқибатидаги талофатлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Бундан олдинроқ, 10 май куни номаълум томондан учиб келган ракета Яман қирғоқлари яқинида турган Россия юк кемасига етиб келганди. Ракета 50 минг тонна буғдой турган бўлмага тушганди.

Яманда 2014 йил кузидан буён фуқаролик уруши давом этмоқда. Бир томонда ҳусийчилар (шиаларнинг «Ансор Аллоҳ» гуруҳи) ва мамлакатнинг собиқ президентига хайрихоҳ бўлган армия, иккинчи томонда мамлакатнинг ҳозирги президенти, суннийлар етакчиси Абд Раббо Мансур Ҳодий ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция урушмоқда.

Мавзуга оид