Жаҳон | 08:34 / 28.05.2018
21329
2 дақиқада ўқилади

АҚШда тошқинлардан кейин эндигина ўзига келган шаҳар яна тошқин остида қолди (видео)

Фото: Kenneth K. Lam/The Baltimore Sun via AP

АҚШнинг Мэриленд штатида жойлашган Элликот шаҳри кучли ёмғирлардан кейин тошқин остида қолди. Таъкидланишича, ушбу шаҳарда 2016 йилда ҳам кучли тошқин юз берган.

Шаҳардаги тошқин тасвирланган роликда лойқа сувнинг кучли оқимлари шаҳар кўчалари бўйлаб катта тезликда оқаётгани, баъзи жойларда биринчи қаватлар ўрталаригача ва ундан юқорироққача етаётганини кўриш мумкин.

АҚШ миллий метеорологик хизмати вазиятни “жуда хавфли ва фалокатли” деб баҳолаган.

“Сиз баландроқ жойларга кўчиб ўтишингиз ва сув йўналаётган жойлардан узоқроқда қолишингиз керак”, деб айтилган хизматнинг хабарида.

Маълум қилинишича, видеода тасвирланган, тошқин остида қолган Мэйн Стрит кўчаси 2016 йилдаги тошқиндан кейин яқиндагина тикланган бўлган.

Элликот шаҳри 1772 йилда ташкил этилган бўлиб, унда 70 минг киши яшайди.

Аввалроқ АҚШнинг Алабама, Флорида ва Миссисипи штатларида “Альберто” субтропик тўфони яқинлашаётгани туфайли фавқулодда вазият тартиби киритилиши эълон қилинганди.

Мавзуга оид