Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» хўжайини Исроилда қўним топди
«Челси» хўжайини Роман Абрамович Исроил давлатига кўчиб кетди.
51 ёшли россиялик миллиардер шахсий самолётида Тель-Авив шаҳрига учиб борди ва Исроил давлати фуқаролигини олиб, Неве-Цедек даҳасидаги ҳашаматли уйга кўчиб ўтди.
Абрамовичнинг бойлиги 10 миллиард долларга баҳоланяпти. Буюк Британияда у энг бой шахслар рўйхатининг 13-поғонасида бораётган эди. Исроилда эса у бундай рўйхатда пешқадам бўлиб олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Роман Абрамовичга визасини узайтириб беришдан бош тортган эди. Бунга сабаб сифатида унинг Россия президенти Владимир Путинга яқинлиги айтилди.
Айни пайтда, тадбиркорнинг Буюк Британиядаги мақоми ва «Челси» клубининг келажаги ҳам сўроқ остида турибди.
Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
22:37 / 02.04.2025
Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
21:51 / 21.02.2025