Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар 2 йилда 96,8 млрд сўмга 49та кинотеатр қурадилар
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги «2018–2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 372-сон қарорида назарда тутилган.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан тегишли Чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Унда республика бўйича 12 та 2 қаватли, 25 та 1 қаватли ва 12 та ёзги кинотеатрлар қуриш назарда тутилган. Уларнинг лойиҳалари намунавий бўлади.
Кинотеатрларни ташаббускорлар – тадбиркорлик субъектлари қурадилар, уларни «Ўзбеккино» МА, Ўзмиллийбанк (ТИФ МБ), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 1.06.2018 йилгача белгилайдилар. Ҳокимликлар қурилиш учун устун даражада маданият ва истироҳат боғлари ҳудудидаги ерларни ажратадилар. У ерда автотранспортни вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш, туташиб кетган ҳудудни ободонлаштириш, электр, газ, сув таъминоти ва канализация тармоқларига улаш чораларини таъминлашга ҳам тўғри келади.
Вазифани амалга оширишда бизнесга қуйидаги шартларда бериладиган имтиёзли кредитлар ёрдамга келади:
• кредит маблағлари миқдори – лойиҳа қийматининг 75%игача;
• фоиз ставка – қайта молиялаштириш ставкасининг ½ қисми (шарҳ эълон қилинган пайтда МБ ставкаси – йиллик 14%);
• кредитнинг умумий муддати – 5 йилгача;
• имтиёзли давр – 1 йилгача.
Кинотеатрлар мамлакат ҳудудида оммавий намойиш қилиш мақсадида кинотеатрларга хорижий ва маҳаллий кино маҳсулотларини онлайн етказиб беришни таъминлайдиган ягона кинопрокат электрон тармоғига киради. Бунинг учун «Ўзбеккино» МА тадбиркорларга кинотеатрларни жиҳозлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарнинг намунавий параметрларини тақдим этади.
Ҳужжат 24.05.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
23:37 / 01.05.2025