Жаҳон | 19:09 / 30.05.2018
57019
2 дақиқада ўқилади

GTA тўдасига Ўзбекистондан бўлган шахслар ҳам кирган

Фото: Константин Завражин/РГ

Россияда давлат айблови GTA тўдаси иши бўйича судланувчиларга 25 йилдан умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазони сўради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Прокурор айбланувчилар учун турли жазо муддатлари ва 700-900 минг рубль миқдоридаги йирик жаримани сўради.

Давлат айбловининг судда таъкидлашича, «дастлабки тергов органлари томонидан барча судланувчилар ҳаракати қуролланган, уюшган тўдада иштирок этиш сифатида баҳоланди, бу тақдим этилган далиллар билан тасдиқланди ҳамда кўрсатилган жиноятларни енгилроқ моддаларга қайта тоифалашга ҳеч қандай асос йўқ».

Москва областида 2012-2014 йилларда ҳаракат қилган жиноий гуруҳга ОАВ GTA тўдаси номини берди. Бу машҳур компьютер ўйинига ўхшашдир. Тўдага Марказий Осиё давлатларидан камида 15 шахс кирган (Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон).

Прокуратура маълумотига кўра, гуруҳ Москва минтақаси ҳудудида 15та қуролланган ҳужум уюштирган бўлиб, бу 17 кишининг қотиллигига алоқадордир ҳамда яна икки шахс ҳаётига суиқасд қилинган.

Мавзуга оид