Иқтисодиёт | 15:50 / 30.05.2018
4595
1 дақиқада ўқилади

ИҲТТ жаҳон иқтисодиётининг ўсиш прогнозини пасайтирди

Фото: Depositphotos

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) 2018 йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиши бўйича прогнозни 3,8 фоизга пасайтирди. Бу ҳақда ИҲТТ сайтида хабар берилган.

Шунингдек, маълум бўлишича, ташкилот АҚШ ҳақиқий ЯИМ ўсиши прогнозини ўзгартиришсиз қолдирган - 2,9 фоиз.

ИҲТТ маълумотларига кўра, Россия ЯИМ реал ўсиши 2018 йилда 1,8 фоизга тенг бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки прогнозларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг реал ўсиши 5,1 фоизни ташкил этиши хабар берилганди.

Мавзуга оид