Жаҳон | 21:58 / 30.05.2018
28243
1 дақиқада ўқилади

“Кортеж” автомобилларининг Кремлдан чиқиши видеода муҳрланди  

YouTube-блогер ЭмКи-Эм Кремлдан президент кортежи чиқишини видеога олди. Видеода “Кортеж” лойиҳасининг барча моделлари: Senat лимузини ва седани ҳамда Arsenal минивэнини кўриш мумкин.

Бу машиналарнинг барчаси Aurus маркаси остида чиқарилади. Бундан аввалроқ Москва кўчаларида Aurus седани ва минивэни суратга олинганди. Айни вақтда бундай автомобиллар махсус мақсаддаги гараж ва Федерал қўриқлаш хизматидагина бор. Аввалроқ маълум қилинганидек, жорий йилда умумий ҳисобда 70 тага яқин “Кортеж” машинаси фойдаланишга топширилади, мансабдор шахслар эса унга 2018 йил охири ёки 2019 йил бошида ўтирадилар.
 

Мавзуга оид