Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Аркадий Бабченконинг ўлими бўйича баёнот берди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Москва Киевда россиялик журналист Аркадий Бабченко ўлдирилганини қоралайди. Бу ҳақда Газета.ru хабар бермоқда.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Кремль қотиллик шунчаки номигагина тергов қилинмаслигидан умид қилмоқда. У рўй берган ҳодисани фожиа, деб атади.
«Бу ерда бошқа нарсага эътибор қаратиш лозим. Биринчиси - фожиа юз берди, Россия Федерацияси фуқароси ҳалок бўлди. Унинг катта оиласи боқувчини йўқотди, ҳамда биз яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз», - деди Песков Бабченконинг ўлдирилиши Россия ҳамда Украина муносабатларига қандай таъсир қилиши бўйича саволга жавоб қайтариб.
29 май куни Киевда россиялик журналист Аркадий Бабченко ўлдирилди. Бабченко 2017 йилнинг 21 февраль куни Россияни тарк этишга мажбурлиги, бунга ўзига тўхтовсиз таҳдид қилишаётгани сабаб эканини маълум қилганди. У 2017 йилнинг октябридан 2018 йилнинг май ойига қадар ATR телеканалидаги «Prime: Бабченко» дастурини олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина бош вазири Владимир Гройсман Россия Бабченконинг ўлимига аниқ алоқадор эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025