Россия олимпия қўмитасига Алишер Усмоновнинг номзоди президент бўлди
Россия олимпия кенгаши Россия олимпия қўмитаси (РОҚ) нинг янги президентини сайлади. У қиличбозлик бўйича Россиянинг тўрт карра чемпиони, «Единая Россия» аъзоси, РОҚ вице-президенти Станислав Поздняков, бўлди деб хабар беради ТАСС.
44 ёшли Станислав Поздняков 2016 йилдан буён РОҚнинг аввалги президенти Александр Жуковнинг биринчи ўринбосари эди. Жуков янги муддат учун ўз номзодини қўймади. Бунгача Поздняков Россия қиличбозлик федерациясининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаган.
Россияда 2000-йилларнинг ўрталаридан бошлаб қиличбозликни миллиардер Алишер Усмонов ўз оталиғига олган, у айни пайтда Халқаро қиличбозлик федерациясига ҳам етакчилик қилмоқда. Россия Федерациясида спорт вазири лавозимини 2016 йилдан буён қиличбозлик бўйича яна бир олимпия чемпиони, Поздняковнинг Россия терма жамоаси бўйича ҳамкори Павел Колобков эгаллаб келмоқда. Усмонов РОҚни ҳам молиялаштиради.
Саойлов концеренциясида Поздняков РОҚ Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» фонди билан қўмитага 600 млн рубль (қарийб 10 млн доллар) ажратилиши борасида музокара олиб бораётганини маълум қилган. Усмонов ўтган йили ҳам РОҚга шунча пул ажратган эди.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
09:30 / 16.10.2024
Поздняков РФ Олимпия қўмитаси раҳбари лавозимини тарк этяпти
15:10 / 14.10.2024