Жаҳон | 17:18 / 31.05.2018
14247
1 дақиқада ўқилади

«Ғалати воқеа». Кремль Бабченко воқеасига муносабат билдирди

Фото: ТАСС /Михаил Метцель

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Киевда журналист Аркадий Бабченконинг ўлдирилиши саҳналаштирилган бўлиб чиққанини «ғалати воқеа» деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, одам тирик экани яхшидир.

«Биз изоҳ бермаймиз. Воқеа жуда ғалати. Бу ҳолатда мақсад воситаларни қанчалик оқлашини билмайман. У тирик эканидан хурсандмиз», - дея айтиб ўтди Песков.

Бабченко ўлдирилгани ҳақидаги хабар 29 май оқшомида пайдо бўлди. Эртаси куни УХХ журналистнинг тирик экани, Бабченконинг ўлдирилиши ҳақиқий суиқасд ташкилотчиларини қўлга олиш мақсадида саҳналаштирилганини эълон қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бабченко иши теракт сифатида тергов қилиниши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга оид