Россия: «Скрипаллар мавзуси» ЖЧ-2018га халақит бериш учун фойдаланилмоқда
«Скрипаллар мавзуси»ни тўхтовсиз тилга олиш Россиядаги футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишда турли тўсиқлар келтириб чиқаришга қаратилган. Бу ҳақда «РИА Новости» Россия ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Андрей Нестеренкога асосан хабар бермоқда.
«Британия ОАВда пайдо бўлган хабарларга келсак, бу, афтидан, ушбу мамлакат сиёсий раҳбариятининг умумий курси билан боғлиқ. Улар бизда футбол байрами ўтказилмаслигини хоҳламоқда», - дея маълум қилди амалдор.
Шунингдек, Нестеренконинг фикрича, «Скрипаллар мавзуси» Россиядаги футбол бўйича жаҳон биринчилигига турли тўсиқлар келтириб чиқариш мақсадида авж олдирилмоқда.
«У ерда учинчи жаҳон уруши юз бериши ҳақида ҳам баёнотлар берилмоқда. Менинг фикримча, бу аҳмоқлик. Бу бизнинг тадбиримизни бузмоқчи бўлганлар ихтироси, улар турли сиёсий мавзулар спекуляцияси билан шуғулланмоқда», - дея қайд этиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ғарб давлатларини «қизил чизиқдан» ўтмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024