Сел ва сув тошқини хавфли ҳудудларда назорат кучайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати ҳамкорлигида республикамизнинг кўчкилар, сел оқимлари ва тошқин сувлари хавфи мавжуд тоғли ҳамда тоғолди ҳудудларида жами 373 та хўжалик аниқланган. Хавфли ҳудудлардаги 71 хўжаликни, яъни 320 нафарга яқин фуқароларни доимий кўчириш юзасидан ишлар ташкил этилмоқда.
Аҳолини сув тошқинлари ва бошқа фавқулодда вазиятларда тезкорлик билан огоҳлантириш мақсадида жойларда 105 та назорат-кузатув постлари ташкил этилиб, зарур алоқа воситалари билан таъминланган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.
Таъкидланганидек, ҳукумат томонидан ҳудудларни табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун маблағлар ажратиб келинмоқда. Хусусан, 2012 йилда ушбу йўналишда 6 млрд. 710 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 38 млрд. 700 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, республика ҳудудида сел-тошқин ва ер кўчиши хавфи мавжуд ҳудудларда яшовчи аҳолини кенг жалб қилган ҳолда 53 та махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Ушбу ўқув машқларида 637 та техника ҳамда 3230 мингдан ортиқ фуқаролар қатнашди.
Ўқув машқлари давомида амалда 51,4 минг метр куб тупроқ ишлари, 8,8 минг метр куб тош ишлари, 121 метр куб қум-шағал ишлари бажарилиб, 20,8 погон километрдан ортиқ масофадаги ички ариқ ва магистрал каналлар тозаланди.
Мавзуга оид
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
09:51 / 06.11.2024