Жаҳон | 02:08 / 01.06.2018
3599
1 дақиқада ўқилади

Mail.ru Group Туркия бозорида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Россиянинг Mail.ru Group ва Туркиянинг Turkcell компаниялари интернет-хизматлар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокараларни бошлади. Гап ижтимоий медиа ва электрон почта соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида кетмоқда. 

“Бу стратегик ҳамкорлик биз бу соҳада биринчи ва етакчи ўйинчилардан айланишимизга кафолат беради ва хизматларимизни бутун дунё бўйлаб экспрот қилиш ва рақобатчиликнинг янги соҳасини яратишга имкон беради”, деб айтган Turkcell раҳбари Каън Терзиўғлу. 

Mail.Ru Group Россиядаги йирик интернет-компаниялардан ҳисобланади. Унинг активлари орасида электрон почтаси, учта ижтимоий тармоқ бор. Компания портфелида Warface, Armored Warfare, Skyforge ва  Perfect World каби ўйинлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, Mail.Ru Group’га ICQ, Agent Mail.Ru ва TamTam каби мессенжерлар тегишли.

Мавзуга оид