Спорт | 18:05 / 01.06.2018
10779
2 дақиқада ўқилади

Поветкин - Жошуа жанги тахминан қачон ўтказилиши маълум бўлди

Фото: РИА Новости/Getty Images

Россиялик боксчи Александр Поветкин британиялик Энтони Жошуага қарши жанг ўтказилиш муддатларини маълум қилди. Ғолиб WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони номини қўлга киритади.

«Мен жаҳон чемпиони номига мажбурий даъвогарга айландим, шунинг учун Энтони Жошуа билан жанг ўтказилиши керак. У қачон ва қаерда ўтказилиши ҳозирча номаълум, ҳаммаси промоутерларга боғлиқ. Катта эҳтимол билан, жанг Англияда кузда бўлиб ўтади. Тайёргарликни аниқ сана маълум бўлгач бошлайман», - дея маълум қилди Поветкин.

Поветкин ўзининг сўнгги жангини 31 март куни Кардиффда ўтказди ва британиялик Дэвид Прайсни нокаутга учратди. Бу жангда у оғир вазн тоифасидаги WBA Inter-Continental ва WBO International камарларини ҳимоя қилди.

Жошуа эса 1 апрель куни янги зеландиялик Жозеф Паркерни очколар бўйича мағлубиятга учратди ва учта совринни бирлаштирди: Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO). WBC камари эса америкалик Уайлдерга тегишли бўлиб турибди.

Мавзуга оид