Хайрия: митти аммо журъатли Дарьяна шифо топишига ҳисса қўшайлик
KUN.UZ сайти фазилатли Рамазони шариф муносабати билан ёрдамга муҳтож, оғир дардга чалинган, бошига мусибат етган ватандошларимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида хайрия акциялари сонини кўпайтиришга қарор қилди. Меҳр-мурувватга, хайр-саховатли инсонлар кўмагига муҳтож юртдошларимиздан бири 2014 йилда дунёга келган, шўхгина, аммо кўзларида мунгни яширган Дарьяна Шагайдир.
Биз Дарьянинг қандай хасталикка йўлиққани, унинг шифо топиши учун қандай ёрдам кераклигини билиш мақсадида у истиқомат қиладиган уйга бордик ва ҳолидан хабар олдик.
Бир қарашда Дарьяна беморга ўхшамайди, ҳовлида чопқиллаб ўйнаб юрибди, шўх ва ўйинқароқлиги ҳам рост. Аммо онаси тақдим этган ҳужжатлар билан танишар эканмиз, фикримиз ўзгарди.
Дарьянанинг онаси Янанинг сўзларига кўра, касалликнинг илк аломатлари ўтган йили бошланган. Дарьянинг асаблари бузила бошлаган, эшитиш ва чап кўзининг кўриш қобилияти сусайган. Шундан сўнг, пойтахтдаги турли етакчи тиббий муассасаларга мурожаат қилиниб, МРТ текширувларидан ўтилган, тиббий таҳлиллар олиниб, етакчи мутахассислардан маслаҳатлар олинган.
Бундан ташқари, Россия (2та), Исроил, Ҳиндистон, Германия ва Ж.Кореядаги тиббий муассасаларга МРТ натижалари юборилиб, уларнинг фикрлари ўрганилган. Маълум бўлишича, Россиянинг Москва шаҳридаги шифохонадан бошқа барчаси Дарьянанинг бош миясида арахноидал киста бор, деган ташхис қўйган.
Бош мия арахноидал киста – бу инсон бош миясини қоплаб турувчи 3 та қобиқ – қаттиқ мия, арахноидал (ўргимчак инисимон) ва юмшоқ ички қобиқдан ўртадаги арахноидал қобиқда бўлувчи шиш, ўсимта ёки паталогик ўзгаришдир.
Шундан сўнг, оила яқинлари кўмагида бу дардни даволаш учун имкон қадар маблағ йиғилган. Жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича Ж.Корея мутахассисларининг таклифи оилага маъқул келган. Кореянинг Тэгу шаҳрида жойлашган KNUH шифохонаси 13725 АҚШ доллари эвазига Дарьянинг бошидаги кистани тиғ теккизмасдан, махсус игна ёрдамида олиб ташлаш мумкин эканлигини билдирган.
Бугунги кунда ушбу маблағнинг деярли ярми тўпланган бўлиб, қолган қисмини тўплашда оиланинг имконияти етарли эмас. Шу боисдан ҳам Яна бизга мурожаат қилиб, митти Дарьяна соғайиб кетишида ҳисса қўшиш учун хайрия акцияси ўтказиб беришни сўради.
Азизлар, Дарьяна Шагай учун ўтказилган хайрия акцияси ўз якунига етди. Унда иштирок этиб, ҳисса қўшганлардан миннатдормиз. Аллоҳ қилган хайрли амалларингиз савобини кўпайтириб берсин!
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024