Жаҳон | 23:35 / 02.06.2018
25734
2 дақиқада ўқилади

“Тангри, қироличани асра”: Елизавета II’нинг тахтга ўтириши маросимига 65 йил тўлди (фотожамланма) 

2 июнь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг тахтга ўтириши маросимига 65 йил тўлади. У отаси вафотидан кейин 25 ёшида тахтни эгаллаган. 

У ҳақда кўпчилик британияликлар “Қироличалик қилади, бироқ ҳукмронлик қилмайди”, деб айтишади. Бироқ бундай эмас. Қиролича давлат раҳбари ҳисобланиб, мамлакат бош вазири билан мунтазам учрашувлар ўтказади. У ўз мавқеига кўра, дахлсизлик сақлайди. 

Қиролича британ монархлари ичида тахтда энг кўп қолаётган монарх ҳисобланади. Уни ёшига қарамай, башанг кийимларда ва шу билан бирга резина этикларда кўриш мумкин. 

Иккинчи жаҳон урушини бошдан ўтказган кўпчилик кекса британияликлар унинг радио орқали илк мурожаатида ҳаяжондан титроқ босган овозини яхши эслай олишади: у 13 ёшида урушдан азият чеккан болаларга далда берувчи сўзлар билан мурожаат қилган. Бугунги кунда эса британияликлар Британия мадҳиясининг “Тангри, қироличани асра” деган қаторларини куйлаб, қироличага ҳар кун мурожаат қилишади.

Фото: AP / Kirsty Wigglesworth
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: Қирол оиласининг матбуот хизмати
Фото: AP /EDDIE WORTH
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP /EDDIE WORTH
Фото: Wikimedia Commons
Фото: AP /Michael Sohn
Фото: AP /Yui Mok

Мавзуга оид