Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги “Болалар шаҳарчаси”да ҳарбий ватанпарварлик мавзусида тадбир ўтказилди
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти 89165 ва 96635-ҳарбий қисмлар командирлари майор Ҳусниддин Шерматов, капитан Саидбек Ҳакимов, ҳарбий қисм командирлари ўринбосарлари подполковник Анвар Мавлонов, капитан Акилбек Умаралиевлар ташаббуси билан Андижон шаҳрида жойлашган ота-онасидан қаровсиз қолган “Болалар шаҳарчаси”даги тарбияланувчилар билан ҳарбий ватанпарварлик мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ота-онасиз, вояга етмаган ёшларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, жамиятда ўз ўринларини топишларида туртки вазифасини ўташга қаратилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 89165 ва 96635-ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали ҳарбий қуроллар намойиши ҳамда қўл жанги бўйича чиқишлар тарбияланувчиларни хушнуд этди. “Болалар шаҳарчаси”даги тарбияланувчилар ҳарбий хизматчилар томонидан совғалар билан тақдирланишди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025