Ўқувчиларнинг ўз ўқитувчилари ҳақида қайғуриши таъсирли воқеага айланиб кетди (видео)
Бразилиянинг Брежу-Санту муниципалитетидаги мактаблардан бирининг ўқувчилари икки ойдан бери маош олмаётган ўз ўқитувчилари Бруно Рафаэл де Пайвага пул йиғиб беришди.
Де Пайва муниципалитетга март ойида кўчиб ўтган ва маҳаллий мактаблардан бирида бетоблиги сабабли таътилга кетган бошқа ўқитувчи ўрнига дарс бера бошлаган. У май ойигача маош олмаган, оиласини боқишда эса унга дўстлари ёрдам берган.
Маълум қилинишича, ўқитувчи яшаш учун алоҳида жой олишга имкони бўлмагани сабабли мактабда яшашга мажбур бўлган.
Ўқувчилар бундан хабар топиб, устозлари учун пул йиғиб беришга қарор қилишган. Улар йиғган умумий сумма 400 Бразилия реалини (100 доллар) ташкил қилган. 15 май куни улар пул солинган қутичани ўқитувчи дарсга келишидан олдин унинг столи чеккасига қўйишган. Бундан бехабар ўқитувчи қутичада у учун йиғилган пулни кўриб, ҳаяжондан йиғлаб юборган, ўқувчилар эса ўқитувчиларини қучиб олишган.
Мактаб директори де Пайва шартномани 20 март куни тузгани сабабли маоши кейинги ойга қолиб кетганини айтган, бироқ у ўқитувчига май ойи учун иш ҳақи нима учун берилмагани сабабини тушунтира олмаган. Директорнинг айтишича, ўқувчиларнинг бу иши қолган ўқитувчилар ва ходимлар учун кутилмаган ҳодиса бўлган.
Мавзуга оид
19:47 / 22.11.2024
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024