Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп савдо божлари киритилишининг сабабини тушунтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон АҚШда савдо қилувчи давлатларга нисбатан бож киритиши керак, деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, фақат шундай йўл билангина тенг шартларда адолатли савдо қилишга эришиш мумкин.
“АҚШга савдо соҳасида адолатли муносабатда бўлишлари керак. Агар биз бошқа давлатлар товарларига бож киритмасак, улар эса биздан 25, 50 ёки 100 фоиз талаб қилсалар, бу адолатдан эмас, бунга чидаб бўлмайди. Бу эркин ёки адолатли савдо эмас, аҳмоқона савдо!”, деб ёзган Трамп твиттерда.
АҚШ 1 июндан Европа иттифоқи, Канада ва Мексикадан, ундан аввалроқ эса бошқа давлатлардан пўлат импортига 25 фоизлик, алюминийга эса 10 фоизлик бож киритди.
Ўз навбатида Европа иттифоқи Вашингтоннинг бу қарори бўйича Жаҳон савдо ташкилотига арз қилган, Канада ва Мексика эса уни аввал ўрнатилган савдо қоидаларининг бузилиши деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди
12:15 / 15.05.2025
Евроиттифоқ Украина товарларига божларни қайтариш ниятида
12:00 / 12.05.2025
АҚШ ва Хитой Женевадаги музокаралар ижобий якун топганини эълон қилди
09:32 / 09.05.2025