Жаҳон | 08:56 / 04.06.2018
11032
1 дақиқада ўқилади

Меланья Ким Чен Ин билан учрашувда Трампга ҳамроҳлик қилмайди

Фото: Andrew Harnik/AP

АҚШ биринчи хоними Меланья Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувда Америка президентига ҳамроҳлик қилмайди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

АҚШ президенти рафиқасининг вакили Стефани Гришэм сўзларига кўра, Меланья Трампга Канададаги G7 саммитида ҳам ҳамроҳлик қилмайди.

Таъкидланишича, Меланья Трамп омма олдида 10 майдан бери кўриниш бермаган.

Май ойи ўрталарида АҚШ биринчи хоними Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий-тиббий марказда буйракларида кичик жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бир неча кундан сўнг у Оқ уйга қайтиб келди. 

Мавзуга оид