Ўзбекистон | 18:48 / 04.06.2018
19944
2 дақиқада ўқилади

Петербургда жиноятчилар ўзбекистонлик таксичини 4 кун асирликда сақлаб, пул талаб қилишди

Фото: Sputnik

Петербург яқинида ўзбекистонлик шахс ва унга ёрдам бермоқчи бўлган дўсти миллион рубль олиш илинжида бўлган жиноятчилар томонидан тўрт кун давомида мажбуран ушлаб турилди. Жиноятчилар пул келмаслигини тушуниб, уларни мустақил равишда пул топиб келишга жўнатишди ва полиция томонидан қўлга олиндилар.

«Фонтанка»га маълум бўлишича, 3 июнь куни такси ҳайдовчиси бўлган 25 ёшли эркакни ўғирлашда гумонланиб 30-52 ёшлар оралиғидаги тўрт шахс қўлга олинган. Терговчиларнинг фикрича, айнан улар баҳорнинг сўнгги кунларида Лесной шоҳкўчасига такси чақиришган, бироқ хизматдан фойдаланиш ўрнига, ҳайдовчини гаровга олишган. Эркакни микроавтобусга киритиб, Кудровога олиб кетишган ва йўқ бўлган қарз эвазига ярим миллион рубль талаб қилишган.

Гаровдаги шахс танишидан ёрдам сўраган, аммо пул билан келган дўсти ҳам мажбуран ушлаб турилган, озодликка чиқиш шарти эса ўзгаришсиз қолган. Гаровдаги шахс ўз акасига мурожаат қилган, бироқ у ҳам ярим миллионни топа олмади, лекин рўй берган воқеа ҳақида полицияни хабардор қилди.

Жиноятчилар пулларни ололмагач, мажбуран ушлаб турилган икки шахсни пул топиш ваъдаси билан қўйиб юборишган. Бироқ таксичининг ўрнига микроавтобус ёнига полициячилар чиқишди. Тўрт нафар гумонланувчи икки суткага қўлга олинди.

Мавзуга оид