Жаҳон | 20:32 / 04.06.2018
14824
1 дақиқада ўқилади

Россияда янги турдаги пиёдалар ўтиш жойи пайдо бўлади

Россияда янги турдаги пиёдалар ўтиш жойини татбиқ қилиш режалаштирилмоқда  – улар ердан бироз кўтарилган ҳолда бўлади. Бундай ўтиш жойларини уйларнинг подъездлари ва болалар майдончалари олдида яратиш тавсия қилинмоқда.

“Конструкция ўзидан сунъий дўнгликни акс эттириб, унинг тепа қисмига “зебра” туширилади. Ўтиш жойи ердан 10 см кўтарилган бўлади. Бу ҳайдовчиларни ўтиш жойи олдида тўхташга мажбур қилади”, деб маълум қилди Росстандарт ҳузуридаги “Удобная дорога” лойиҳа-техник қўмита раҳбари Александр Шумский.

Фото: «Удобная дорога» лойиҳа қўмитаси

Шунингдек, имкони бор жойларда полоса энини 3 метргача торайтириш режалаштирилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бунда бир машина иккинчисини қувиб ўта олмайди ва авариялар эҳтимоли камаяди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид