Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖБ: Ўзбекистон иқтисодиёти 2018-2019 йилларда Европадаги ўртача кўрсаткичдан тезроқ ўсади
Жаҳон банки таҳлилчиларининг фикрича, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Марказий Осиёдаги ўртача кўрсаткичдан тезроқ ўсиб боради.
«2018 ва 2019 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръати мос равишда 5 ва 5,1 фоизни ташкил этади. Бу 2018 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ўртача кўрсаткичдан 3,2 фоизга ва 2019 йилда 3,1 фоизга кўпни ташкил этади», - дейилади Жаҳон банки маълумотида.
Банк таҳлилчиларининг фикрича, хомашё ресурслари истеъмолининг камайиши бўйича узоқ муддатли истиқболдаги прогноз, даромадлари хомашё товарлар экспортига боғлиқ бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг учдан икки қисми учун муаммо яратиши мумкин.
«Бу иқтисодиётни диверсификация қилиш ва молия-бюджет ҳамда пул-кредит сиёсатининг асосларини мустаҳкамлаш зарурлигини оширади», - дея маълум қилди Жаҳон банкининг ривожланиш иқтисодиёти бўйича катта директори Шантаянан Деваражан.
Ҳисобот муаллифлари сиёсатчиларни узоқ муддатли иқтисодий ўсиш истиқболларини яхшилайдиган ислоҳотларни амалга оширишга чақирадилар.
«Илмий-техник соҳадаги тезкор ўзгаришлар профессионал тайёргарликни рағбатлантириш ва савдо-сотиқ рақобатбардошлиги ҳамда савдо очиқлигини оширишнинг муҳимлигини аниқ кўрсатмоқда», - дейилади ҳисоботда.
Прогнозларга кўра, минтақа иқтисодиётининг ўсиш суръати ўртача бўлади: 2018 йилги кўрсаткич юқорига қараб қайта кўриб чиқилади ва 3,2 фоизни ташкил этади, 2019 йилда эса 3,1 фоизгача камаяди.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025