Жаҳон | 01:05 / 07.06.2018
9220
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея муҳим ракета полигонини демонтаж қилишни бошлади

Фото: KCNA/Reuters

АҚШнинг Генри Стимсон номидаги марказ тадқиқот гуруҳи Шимолий Корея Кусон шаҳридан шимолда жойлашган ракета полигонини демонтаж қилишни бошлаганини маълум қилди. 

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, Шимолий Корея ҳукумати ракета двигателларини синовдан ўтказиш учун мўлжалланган стенд инфратузилмасини йўқ қилган.  
Таъкидланишича, полигонда ўрта масофаларга мўлжалланган KN-15 ракеталари учун технологиялар синовдан ўтказилган. 

24 май куни Шимолий Корея Пхунгери ядро полигонида учта синов шахтасини, ер сиртидаги кузатув пунктларини, қўриқлаш иншоотларини ҳамда бошқа объектларни йўқ қилгани маълум қилинган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид