Жаҳон | 16:21 / 07.06.2018
9515
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг ҳаракатлари ғарб ҳамжамияти парчаланишидан дарак беради - Туск

Фото: Getty Images

Европа иттифоқи кенгаши раиси Дональд Тускнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп хатти-ҳаракатлари «тасодифий ўзгаришлар» ёки «ғарб сиёсий ҳамжамияти парчаланиши» илк сигналлари бўлиши мумкин. Бу ҳақда у The New York Times’да эълон қилинган мақоласида ёзган.

Таъкидланишича, яқин орада бўлиб ўтадиган G7 саммитида Америка томонининг иқлим бўйича Париж келишувидан, Эрон ядровий битимидан чиқиши, шунингдек, пўлат ва алюминийга божлар жорий этгани масаласи муҳокама қилинади.

«Бугунги кундаги ҳал қилувчи масала шундаки, бу қарор мавсумий тебраниш ёки ғарб сиёсий ҳамжамиятининг парчаланишига оид илк симптомлар эканини аниқлаш керак. Буни G7 тақдим этиб, норасмий тарзда унга бошчилик қилмоқдами?» - дея маълум қилган Туск.

Унинг қўшимча қилишича, Европа давлатлари Трампдан миннатдор бўлиши лозим, сабаби ҳозирги вақтда Европа трансатлантик алоқаларни ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барчасини амалга ошириши зарур. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меркель Европани «ўзгараётган дунёда» қатъийликка чақирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид