Ўзбекистон | 15:57 / 08.06.2018
53508
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Циндаога етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.

Шавкат Мирзиёев бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Саммит доирасида президентнинг Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

 

Мавзуга оид