Жаҳон | 01:53 / 08.06.2018
4857
1 дақиқада ўқилади

Subaru президенти можаро сабабли истеъфога кетди

Фото: Reuters

Subaru автомобилсозлик компанияси президенти Ясуюки Йоcинага ёнилғи сарфланиши ҳақидаги маълумотларнинг сохталаштирилиши билан боғлиқ можаро сабабли ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Nikkei Asian Review маълум қилди

Май ойида япон компанияси 903 та чиқарилган машинада ёнилғи сарфланиши ҳақидаги маълумотлар сохталаштирилганини тан олган. Компанияда айтилишича, бир қатор ҳолатларда паспорт кўрсаткичлар ҳақиқийсидан ёмон бўлган. Subaru’да ушбу вазиятни компанияда нооптимал ички сифат стандартлари амал қилиши билан тушунтирган ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги ҳамда келгусида аниқ маълумотлар беришга ваъда қилган.   

Ушбу можаро ортида Йосинага ўз лавозимини тарк этишга қарор қилган. Компаниянинг янги раҳбари ким бўлиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Мавзуга оид