Жамият | 11:38 / 08.06.2018
52352
1 дақиқада ўқилади

Видео: Йўлнинг қарама-қарши қисмида Spark’ни бошқарган қизга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди

2018 йилнинг 3 июнь куни Бектемир-Чорвоқ автомобиль йўлининг 56-километрида, Бўстонлиқ туманида “Спарк” русумли автомобиль йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатлангани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларида тарқалиб, анча шов-шувга сабаб бўлган эди.

Тошкент вилояти ЙҲҲБнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ана шундай ҳайдовчиларга чора кўриш мақсадида, “Спарк” автомобилини қидирув ва суриштирув ишлари натижасида топиб, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи қизга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилгани ва огоҳлантириш талони  амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли автомобиль вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.

Мавзуга оид