Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев ШҲТ мамлакатларига миллий валютада ҳисоблашишга ўтишни таклиф қилди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада юритишга ўтиш вазифасини амалга оширишлари керак, зеро шу тариқа уларнинг иқтисодий хавфсизлик даражаси ошади. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ШҲТ саммити доирасида шундай баёнот билан чиқди.
"Дунёда жаҳон валюталари савати диверсификацияси, валюта қарамлиги ва криптовалюталарнинг пайдо бўлиш хавфини камайтириш ҳақида кўп гапирилмоқда. Шу муносабат билан биз ШҲТнинг барча мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширишга ўтишига давлатларимиз иқтисодиёти хавфсизлик мезонларидан бири сифатида қарашимиз керак", - деди Назарбоев якшанба куни ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг 18-йиғилишида.
Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, ташкилотга аъзо давлатларнинг марказий банклари тегишли йўл хариталарини ишлаб чиқишга киришиши керак.
"Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда икки томонлама даражадан кўп томонлама даражага ўтишни таъминлаш муҳим. Биз ташкилот доирасида лойиҳаларни молиялаштириш ва технологик ресурсларни мобиллаштиришга доир қўшма механизмларни йўлга қўйиш тарафдоримиз", - дея таъкидлади президент.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025