Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг F-15 қирувчиси Япония соҳиллари яқинида қулади
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-15 қирувчиси Окинава ороли соҳиллари яқинида қулади. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда. У Япониянинг Каденидаги ҳарбий-ҳаво базасида жойлаштирилганди.
Хабар берилишича, учувчи катапульта воситаси ёрдамида парашют билан сакрашга улгурган. Окинава расмийлари хабарига кўра, у Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳаво кучлари вертолёти ёрдамида қутқарилган. Бироқ, ҳозирги вақтда учувчининг аҳволи ҳамда қирувчи бортида яна ким бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Соҳилни қўриқлаш хизмати қирувчи қулаган жойга патруль қайиқларини юборди.
АҚШ кучларининг Япониядаги қўмондонлиги хабарига кўра, F-15 қирувчиси машғулот парвози вақтида қулаган.
Ҳодиса 11 июнь куни эрталаб юз берди.
«Учувчи муваффақиятли равишда парашют билан сакрашга улгурган, у қидирув-қутқарув жамоаси томонидан топилди ва қутқарилди», - дейилади Каден авиабазасининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия АҚШдан F-35 қирувчиларини муддатидан аввал қабул қилиб олганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025