Ўзбекистон | 01:44 / 11.06.2018
11833
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида махсус тергов хоналари ташкил қилинди (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов бошқармасида сўроқ жараёнларини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео шаклида кайд этиш тизимлари билан жиҳозланган комплекс ташкил этилди. Бу ҳақда KRuz.uz хабар бермоқда.

Фото: kruz.uz

Комплекс махсус тергов хонаси, вояга етмаганларни сўроқ килиш хонаси ва оператор хонасидан иборат.

Фото: kruz.uz

Ушбу махсус тергов хоналарининг қурилишида жабрланувчи ва гувоҳларни айбдор билан юзлаштиришда амал қилинадиган халқаро меъёрлар инобатга олинган. Бунда гумондор шахс ўзига нисбатан кўрсатма бераётган гувоҳ жабрланувчи билан юзма-юз кўришмайди, балки алоҳида хонада ўрнатилган монитор орқали уларни кўради. Гувоҳ ёки жабрланувчи гумонланувчини кўрмайди, негаки жиноятга алоқадор шахсни кўрган жабрланувчи руҳий зарба олиши мумкун. Бу эса сўроқ жараёнини қийинлаштирадиган ҳолат ҳисобланади.

Фото: kruz.uz

Шу сабабли комплексда кузатув камералари ўрнатилган, тасвирни керакли хонадаги мониторга узатиш билан эса операторлар шуғулланади.

Фото: kruz.uz

 

Мавзуга оид