Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Себастьян Феттель “Формула-1”нинг Канада Гран-приси ғолиби бўлди
“Формула-1”нинг “Феррари” жамоаси аъзоси Себастьян Феттель Канадада ўтган босқичда ғолиб бўлди.
Марра чизиғини иккинчи бўлиб “Мерседес” вакили Валттери Боттас, учинчи бўлиб “Ред Булл” аъзоси Макс Ферстаппен кесиб ўтди. Амалдаги жаҳон чемпиони ва ушбу мавсум етакчиси Льюис Хэмилтон 5-ўрин билан кифояланиб қолди.
Феттель “Формула-1” пойгасининг 4 карра чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, немис “Формула-1”даги эллигинчи Гран-прида ғалаба қилди, Канада Гран-присида эса иккинчи бор зафар қучди.
Ушбу ғалаба эвазига Феттель умумий жадвалда Хэмилтондан 1 очко олдинга чиқиб олди: немис пойгачиси 121 очко, британиялик эса 120 очко тўплади. 3-ўринни 86 очко билан Валттери Боттас эгалламоқда.
Пойганинг кейинги босқичи Францияда 22-24 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
20:02 / 24.05.2025