Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2018 йилда яна 90 км янги темир йўл барпо этилади
Жорий йил охирига қадар республикада 90 километр узунликдаги янги темир йўллар барпо этилади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.
Қайд қилинишича, ушбу бунёдкорлик ишлари “Қарши-Китоб”, “Андижон-Савай-Хонобод”, “Поп-Қўқон-Андижон”, “Жиззах-Янгиер” линияларида амалга оширилади.
Бундан ташқари, айни пайтда жамиятда транспорт-логистика инфратузилмасини янада ривожлантириш орқали тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида “Давлат хизматлари” марказлари ташкил этилган бўлиб, бу ерда барча керакли юк ҳужжатлари, шу жумладан, электрон буюртмалар қабул қилиниб, импорт юкларидан олинадиган давлат божлари ундирилмоқда.
Шу йилнинг ўтган беш ойи мобайнида 187та станциядан қарийб 28 миллион тонна юк жўнатилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 309 минг тонна кўпдир.
Мавзуга оид
10:31 / 30.04.2025
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар огоҳлантирилди
17:53 / 17.04.2025
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди
21:36 / 30.12.2024
Хитой энг тез тижорат поездини тақдим этди
17:01 / 09.12.2024